Исёнчи-хусийлар томонидан ўлдирилган Яман собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ ўлимидан бир кун аввал васиятнома қолдирган. Бу ҳақда Al Arabiya маълум қилди, дея хабар беради «MK.ru».
Унда мамлакатни «жиноий кўнгиллилар»га бериб қўймасликка даъват қилинган.
«Уларга Яманни топшириб қўйманг, улар учун бало-қазога айланинг», — дейилади сўнгги мактубда.
Васиятномада Салоҳ уни «Яманни сотган» хоинлар қуршаб олганини билдирган.
Изоҳ (0)