Буюк Британия қироличаси Елизавета II самолётлар учиши ва қўниши учун мослаштирилган дунёдаги энг йирик ҳарбий кемалардан бири, Британия флотининг энг йирик кемаси — HMS Queen Elizabeth’ни тантанали равишда сувга тушириш маросимида иштирок этди, деб хабар беради «Европейская правда».
Танатанали маросим 7 декабрь куни Портсмутда бўлиб ўтди. Унда қироличадан ташқари унинг қизи, 67 ёшли малика Анна ҳам қатнашган. Маросимга ҳаммаси бўлиб 3700 га яқин меҳмон ташриф буюрган.
«Флот офицерларининг қизи, рафиқаси ва онаси сифатида олдингизга мамлакат нақадар ноодатий талаблар қўяётганини тушунаман. Мен ҳар доим HMS Queen Elizabeth кемаси ва унинг экипаж аъзолари билан ўзимнинг махсус алоқамни доимо қадрлайман», — дейди қиролича.
Елизавета II шунингдек, Шотландияда тайёрланган кема шаклидаги тортга ҳам юқори баҳо берди. Анъанага кўра, уни капитаннинг рафиқаси ва энг ёш экипаж аъзоси кесди.
3,87 миллиард доллар қийматидаги самолётлар учиши ва қўниши учун мослаштирилган дунёдаги энг йирик ҳарбий кема — HMS Queen Elizabeth 2020 йилда жанговор тайёргарликка эришади.
Изоҳ (0)