Қуддус, Ғазо сектори ҳамда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувлардан юздан ортиқ фаластинлик жабрланди. Бу ҳақда Қизил ярим ойнинг расмий вакили Ироб ал-Фуқаҳо баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Тўқнашувларга АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарори сабаб бўлди. Турли давлатларнинг норозилигига қарамай, Оқ Уй Трамп Қуддусни расман Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилган эди. Шундан сўнг фаластинликлар норозилик намойишларига кўтарилди.
Қизил ярим ой вакилига кўра, ушбу тўқнашувлар давомида Қуддусда ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 95 киши, Ғазо секторида 15 киши жабрланган.
Изоҳ (0)