Самарқанд вилоятида оила қураётган ёшларнинг оилага бўлган жиддий муносабатини шакллантириш, оиланинг мустаҳкамлигида эр-хотиннинг иноқлиги хусусида тушунтиришлар бериш мақсадида кўплаб учрашувлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Учрашувлар жойлардаги ФҲДЁ (фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш) бўлимларида ёш оила қурувчилар билан олиб борилиб, улар тобора такомиллашиб, сермазмунлик касб этиб бормоқда», — дейилади хабарда.
Оила муқаддаслиги, масъулияти, эр-хотин вазифаси, бурч ва мажбуриятлари ҳақидаги никоҳ риштасининг мустаҳкамлигини таъминловчи насиҳатлар билан бошланган 5 декабрдаги учрашувда ёшларнинг дунёқараши, қаршисида турган ҳаётининг янги босқичи бўйича тасаввури ўрганилди.
Ёшларнинг аксарияти дабдаба тарафдори эмас ва имкон қадар ота-оналарига енгиллик бўлишини исташини маълум қилган.
Булунғур тумани ФҲДЁ бўлимидаги суҳбат давомида коллеж талабалари томонидан қайнона-келин муносабатларига бағишланган саҳна кўриниши ҳам намойиш этилди.
Изоҳ (0)