Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ва кенг жамоатчилик вакиллари номидан ҳарбий оркестр садолари остида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.
Ўзбек халқи учун қадрли ва улуғ байрамларда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали гул қўйиш маросими анъанага айланган.
Конституциянинг 25 йиллик тантаналари Ўзбекистон бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Изоҳ (0)