Чегараолди ҳудудлари аҳолиси ўртасида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти ва талабларини тушунтириш ҳамда чегара ҳудудлари тартиблари бўйича атрофлича маълумотлар бериш мақсадида учрашувлар, турли тадбирлар ўтказилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Фарғона тумани Миндон қишлоғида яшовчи Ш.Саидова белгиланган тартибни бузиб, Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига айланма йўллар орқали ўтаётганида ҳарбий қисм чегара хизматчилари томонидан ушланди.
Шу туманнинг Водил қишлоғида яшовчи А.Имяминов ҳам давлат чегарасини бузиб ўтиб, қўшни давлатдан Ўзбекистонга айланма йўл орқали кириб келаётганда ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Айни кунларда ушбу фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)