Андижон шаҳрининг Султон Жўра номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган бешта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди, деб хабар беради ЎзА.
«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллик байрами арафасида Андижон шаҳридаги ‘Радиус сервис’, ‘Хоканавтоинвест’, ‘Миланострой’ масъулияти чекланган жамиятлари томонидан қуриб битказилган замонавий уйлар аҳоли учун чинакам байрам туҳфаси бўлди», — дейилади хабарда.
Ҳар бир хонадон замонавий иситиш тизими, совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси ва табиий газ билан тўлиқ таъминланган. Уйлар ёнида автотранспорт воситалари учун турар жой ва болалар майдончаси ҳам барпо этилган.
Андижон вилоятида 2018 йилда умумий лойиҳа қиймати 75 миллиард сўм бўлган 588 хонадондан иборат ўн тўртта етти қаватли уй қурилиши белгиланган.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)