• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзгаришлар шамоли: Нима учун «Ўзметкомбинат» ишончли бошқарувга топширилди ва икки ой мобайнида қандай ишлар бажарилди?

    Ўзгаришлардан қўрқиш керак эмас. Улар кўпроқ айни керакли пайтда содир бўлади. Конфуций.

    Жорий йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш, хорижий сармояларни жалб қилиш, юқори технологик янги ишлаб чиқаришларни шакллантириш борасида фаол ишлар амалга ошириб келинмоқда.

    Охирги вақтларда мамлакат иқтисодиётининг кўп соҳалари зудлик билан амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотларга муҳтожлиги аниқ бўлиб қолган эди. Албатта, бу борада самарасиз фаолият юритаётган давлат корхоналарини жонлаштириш, давлат бюджетидаги ортиқча юкларни камайтириш, турли соҳаларда фаолият юритувчи корхоналарнинг хом ашёга бўлган, аҳолининг эса иш ва маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантирадиган барқарор ишлаб чиқаришни қандай таъминлаш лозимлиги ҳақидаги савол юзага келиб чиқади. Бу саволга эса, давлатга ушбу долзарб муаммоларни ҳал этишга ишбилармонлар, хусусий сармоялар ёрдамга келиб, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги амалиётидан фойдаланиш айни муддаодир.

    Жаҳон тажрибасида кузатилишича, давлат хусусий секторни шерикликка жалб қилар экан, мамлакат инфратузилмасининг технологик ва техник ривожлантириш, давлат мулки борасида рақобат бозори ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг жадал суръатларда амалга оширишга эришади.

    Бундан ташқари, бюджет маблағларининг самарали фойдаланилишига, лойиҳа юзасидан мавжуд муаммоларнинг маълум қисми давлат зиммасидан хусусий сармоядорга ўтказилишига эришилиб, мазкур жараёнга самарали бошқарув жалб этилади ҳамда мамлакат ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ошишига муваффақ бўлинади.

    Мисол тариқасида, Европа давлатлари орасида давлат ва хусусий сектор шериклигида амалга оширилаётган лойиҳалар сони бўйича Буюк Британия барқарор равишда 1-ўринни эгаллаб келмоқда (38 фоиз). Ундан кейинги ўринларда Франция (17 фоиз), Германия (12 фоиз) ва Испания (12 фоиз) туради. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Буюк Британияда юқори сифатга эга бўлган давлат ва хусусий сектор шерикчилигига иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларига замонавий хизмат кўрсатишнинг ва мамлакат рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим инструменти сифатида ёндашилади.

    Давлат ва хусусий сектор шерикчилигининг ҳаётий лаёқати нафақат қулай иқтисодий конъюнктурага эга бўлган ривожланган бозорларда, балки бошқа ижтимоий-иқтисодий шароитларда, жумладан, юқори чекловли молиялаштириш шароити мавжуд бўлган ҳолатларида ҳам исботланган.

    Шу муносабат билан давлат раҳбарияти томонидан охирги вақтларда бир қанча муҳим ва аллақачон қабул қилиниши лозим бўлган қарорлар қабул қилинди. Улардан бири – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПП-3277-рақамли қарори бўлиб, ушбу қарорга мувофиқ «Ўзметкомбинат» АЖдаги давлат улуши SFI Management Group компаниясига ишончли бошқарувга топширилди.

    Қайд этилган ишончли бошқарувга топширишдан аниқ мақсадлар кўзланган бўлиб, жумладан, «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув тизимини такомиллаштириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларни татбиқ этиш лозим бўлади.

    Умумий қоидага кўра, давлат ўз улушини ишончли бошқарувга топшириши учун, асосан, халқаро андазалар ҳамда корхона фойдасини ошириш учун инновацион ёндашувларни қўлловчи компанияни жалб этиши лозим бўлади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг сентябрь ойидаги қарори қабул қилиниши вақтида «Ўзметкомбинат» АЖ кўрсаткичлари самарасиз корхонага оид барча камчиликларни намоён қилиб келаётган эди. Жумладан, ишлаб чиқарилган қора металл унга бўлган эҳтиёжни умуман қопламасди, қора металлни тўплаш ишлари ҳам самарасиз ташкил этилган эди. Айниқса, қора металлни сотиб олиш нархи жуда ҳам паст белгиланганлиги сабабли ноқонуний сотиб олувчилар ва қора металлни четга олиб чиқиш ҳаракатлари юзага келиб чиққан эди.

    Бошқарувчи қомпаниянинг ишга тушганига жуда қисқа вақт бўлганига қарамай, корхона янги имижга эга бўлганлигини, унинг иш фаолиятида тубдан ўзгаришлар содир бўлганлигини қайд этиш лозим.

    Биринчи навбатда, «Ўзметкомбинат» АЖ таркибига «Иккиламчи қора металл» бирлашмаси ўзининг ҳудудий тузилмалари билан киритилди. Металл чиқиндилари металлургия саноати учун ажойиб хом ашё базаси бўлиб ҳисобланади, чунки металл чиқиндилари етарли ҳажмда тўпланса, кон қазилмаларига сарфланадиган харажатларни амалга ошириш зарурати қолмайди. Шунинг учун ҳам хом ашёни тўплаш самарадорлиги алоҳида аҳамият касб этади. Бундан ташқари, хом ашё тўпловчиларнинг комбинат таркибига киритилиши тезкор қарорларни ижро этиш вақтини қисқартириш, қора металл бозорининг шароитларига мутаносиб муносабат билдириш имкониятини беради.

    Иккинчидан, корхонанинг бир қатор раҳбарий лавозимларига ўз соҳасининг устамони бўлган хорижий ва маҳаллий мутахассислар тайинланди. Ҳисобот ва назоратнинг замонавий халқаро усуллари жорий этилиб, хом ашё юзасидан мавжуд йўқотишлар ва тайёр маҳсулотга кетадиган харажатларни қисқартиришга эришилди.

    Шу билан бир қаторда, бошқарувчи компания томонидан комбинат учун зарарли ва фойдасизлиги аниқ бўлган толлинг ва шу каби бошқа шубҳали операцияларга барҳам берилди. Тижоратнинг янги тартибига мувофиқ, металлолом ва қора металл чиқиндилари етказиб берувчилардан тўғридан-тўғри сотиб олишнинг йўлга қўйилиши натижасида турли воситачилар ва ноқонуний йўллардан воз кечилди.

    Давлат томонидан барчага Ўзбекистон ҳудудида тўпланган металлолом ва қора металл чиқиндилари комбинатга топшириш мажбурияти юкланган бўлиб, олдинги ҳолатдан фарқли равишда уларнинг манфаатлари ҳам ҳозирги кунда инобатга олинди. Муқаддам бир тонна металл чиқиндиси учун тўлов 250 минг сўмни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бу нарх тўрт бароварга оширилиб, 1 миллион сўмга кўтарилди (ҚҚСсиз).

    Бундан ташқари, комбинат ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотлар асосан биржа савдолари орқали истеъмолчиларга сотиш амалиёти жорий этилди. Бу эса нархни белгилашнинг шаффофлилигини, унинг ҳаққонийлилигини таъминлашда муҳим омил бўлиб, корхона фойдасининг ошишига сабаб бўлади. Шунингдек, бошқарувчи компания томонидан 250 миллион АҚШ долларилик қора металл экспортини амалга оширилиши кутилмоқда.

    Янги раҳбарият назаридан комбинат ходимлари ҳам четда қолганлари йўқ. Жорий йил ноябрь ойидан бошлаб уларнинг иш ҳақлари ўртача ҳисобда 15 фоизга оширилди. Ходимлар юзасидан амалга ошириладиган янги сиёсатда асосий эътибор ишлаб чиқаришга бевосита жалб этилган ходим кадрларга қаратилишини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

    Ўзбекистонда давлат ва хусусий сектор шерикчилиги эндигина юзага келиб чиқмоқда. Жаҳон амалиётида намоён бўлишича, ҳозирги кунда, бирор-бир мамлакатнинг ривожланиши ва фаолиятининг муваффақияти давлат ва тадбиркорларнинг ҳамкорлиги қанчалик даражада самарали ташкил этилганлигига боғлиқ бўлади. Республика металлургия соҳасини янгиланиши борасида SFI Management Group хусусий компанияси иштирокида амалга оширилаётган лойиҳани эса давлатимиз иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришларга яққол мисол қилиш мумкин.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    07.12.2017, 11:00   Изоҳ (0)   12600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандаги кам таъминланган оилага Президент номидан газ баллони ва плита совға қилинди

    07.12.2017, 10:32

    Фарғонада ёрдамга муҳтож фуқароларга қишки кийим-кечаклар тарқатилди (фото)

    07.12.2017, 09:49

    Human Rights Watch Ўзбекистонда «аввал бўлмаган кўплаб ижобий ўзгаришлар»ни кўрди

    07.12.2017, 09:20

    Биноларда мўътадил иқлим шароитларини яратишда вентиляция жиҳозларидан тўғри фойдаланиш меъёрлари

    07.12.2017, 09:00

    Шайхонтоҳур туманида 40 ёшли тадбиркор пичоқлаб кетилди

    06.12.2017, 23:57

    Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув медиа маркази ишга туширилади

    06.12.2017, 23:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.