Фарғона вилояти бош имом-хатиби Т.Эрбўтаев бошчилигида Ўзбекистон тумани «Қудаш – аёллар мурувват уйи»га ҳар бири уч юз эллик минг сўмдан бўлган 83 дона қишки кийим-кечаклар ҳомийларни жалб қилган ҳолда тарқатилди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Шунингдек, Қўштепа тумани Шомирза ва Пахтакор МФЙларида яшовчи 17 нафар ёрдамга муҳтож кишиларга ҳам қишки кийим-кечак улашилди.
«Фуқаролар кўрсатилаётган ғамхўрликлардан хурсанд эканини уларнинг сиймосидан англаш қийин эмас. Бироқ меҳр-мурувватли инсонларнинг келиши уларни янада мамнун этади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)