• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонга 4 йилга келган эдим ва бутунлайга қолишга қарор қилдим». Хьюго Миндерхауднинг ажойиб тарихи

    «Ипак йўли» АИТБ бошқармаси бош маслаҳатчиси жаноб Хьюго Миндерхауд Ўзбекистонда 22 йилдан буён истиқомат қилади ва ўзини анчадан буён бу ерда «сувдаги балиқ»дек ҳис қилади — рус тилида бемалол сўзлаша олади, ўз оиласини, дўстларини ва миллий ошхонани яхши кўради, иккинчи ватани иқтисодиётининг ривожланиши йўлида фаол ҳамда мақсадли ҳаракат қилиб келмоқда.

    Хюго Миндерхауд «Дарё» нашрига интервью берди.

    «Дарё»: Жаноб Миндерхауд, илтимос, Ўзбекистонга қандай қилиб келиб қолганингиз тарихини сўзлаб берсангиз.

    Хьюго Миндерхауд: Мен Ўзбекистонга бундан 22 йил олдин, 1995 йилда келган эдим. Келишимдан мақсад Нидерландияни ABN AMRO банкининг Тошкентда шуъба корхонасини яратиш эди.

    Мен ABN AMRO Bank O‘zbekiston MB, H. J. банкида 11 йил ишладим ва 2006 йилда менга Амстердамга қайтиш таклифини билдиришди. Мен буни хоҳламасдим! (кулади) Мен шу ерда қолиб, мустақил иқтисодчи консультант сифатида ишлаб кўришга қарор қилдим. 2006 йилдан 2010 йилга қадар Ўзбекистонда ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида, Қозоғистон ва Афғонистонда кўплаб лойиҳалар устида иш олиб бордим; Арманистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг мустақил банклари директори лавозимида фаолият юритдим.

    2010 йилда мақсади Осиё тараққиёт банки сармоясини жалб этиш бўлган «Ипак йўли» банки бошқармасининг бош маслаҳатчиси лавозимида иш бошладим; мен гўёки Ғарб ва Шарқ орасида «кўприк» вазифасини бажардим. Бу менинг банкка келгунимдан анча олдин бошлаган узоқ жараён эди. Мақсадга 2013 йилда эришилди. Ҳозирда менинг фаолиятимни асосий қисми «Ипак йўли» банкининг халқаро молиявий институтлар билан муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.

    «Дарё»: Сизнинг бизни мамлакатимизга ташрифингиз даврида Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар амалга оширилди?

    Хьюго Миндерхауд: Айтиш мумкин-ки, 1995 йилда Ўзбекистонга келганимда мамлакат биринчи бор дунёга «очилган» эди. Бу жуда ажойиб ва қизиқарли вақтлар бўлиб, янги компаниялар ҳамда сармоядорлар учун қулай шароитлар яратила бошланган эди. Бугунги кунда мамлакат иқтисодиётининг ривожи йўлида «иккинчи нафас» очилганидан хурсандман.

    Ўзгаришлар жуда катта! Масалан, мен биринчи бор бу ерга келганимда икки ҳафта «Ўзбекистон» меҳмонхонасида яшаганман… Бунга сабаб — бошқа меҳмонхоналар деярли йўқ эди (кулади). Ҳозирда эса Тошкентдаги меҳмонхоналарни қаранг! Бу каби ўсишни барча соҳаларда кузатиш мумкин!

    «Дарё»: «Ипак йўли» АИТБ тарихида рўй берган аҳамиятли ҳодисалардан бири — 2013 йилда Осиё тараққиёт банкининг акциядорлари таркибига қўшилиши. Фикрингизча, бу давр мобайнида банкда яна қандай кўзга кўринарли ўзгаришлар содир бўлди?

    Хьюго Миндерхауд: «Ипак йўли» банки доимо яхши обрўга эга бўлган, бироқ ОТБнинг акциядорлар қаторига қўшилиши банк тарихидаги салмоқли ҳодиса ҳисобланади! Осиё тараққиёт банки барқарорлик ва ишонч гарови. «Ипак йўли» банки билан ҳамкорликка қизиқиш билдирган халқаро молиявий институтлар билан муносабатлар сезиларли даражада ўсди. Банк учун янги имкониятлар ва истиқболлар очилди. 2016 йилда банкка Нидерландия тараққиёт банки FMO, Германия тараққиёт ва инвестиция банки DEG ҳамда Нидерландиянинг Triodos Bank N.V. томонидан биринчи бор синдициялашган кредитлар ажратилди, янги лойиҳаларни амалга ошириш йўлида йирик банклар ва молиявий институтлар билан музокаралар олиб борилди. Эндиликда кўплаб халқаро молиявий институтлар Ўзбекистондаги «Ипак йўли» банки билан ҳамкорлик қилишни хоҳламоқда.

    «Дарё»: «Ипак йўли» АИТБ инновацион банк ҳисобланади. У банк соҳасига қандай инновацияларни олиб кирди?

    Хьюго Миндерхауд: «Ипак йўли» банки ростдан ҳам инновацион ҳисобланади, айниқса, IT-технологияларда. Биз биринчи бор Ўзбекистон бозорида UnionPay International карталарини жорий этдик, Visa International карталарига хизмат кўрсатган биринчи банклар қаторида турдик, шунингдек, Ўзбекистондаги ушбу халқаро тўлов тизимларининг асосий аъзолари ва процессинг марказларимиз. Янги карта маҳсулотларини чиқаришни давом эттирмоқдамиз. «Ипак йўли» банки PayWave, 3D-Secure ва бошқа шу каби барча замонавий технологияларга эга ва ҳозирча республикадаги ягона ҳисобланади. Бундан ташқари, «Ипак йўли» банки ўз мижозларига шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда тўлиқ онлайн хизматлар пакетини бошқариш ва Ipak Yuli Mobile мобил дастурини тақдим этди. Айтганча, банкнинг яна бир инновацияларидан бири — бу менман! (кулади) Ўйлашимча, мен тижорат банкининг биринчи хорижлик консултантиман, 2010 йилда бу каби консультант фақатгина «Ипак йўли» банкида мавжуд эди.

    «Дарё»: Яқин беш йил ичида «Ипак йўли» АИТБнинг қандай истиқболли келажак кутмоқда?

    Хьюго Миндерхауд: Бизнинг режаларимиз бисёр! Асосий эътиборни банкнинг чакана бизнесини ривожлантиришга қаратмоқчимиз. Қишлоқ хўжалиги соҳасининг янги тармоқларини яратиш устида ишлар олиб борилмоқда, ГРЖ ва ЕТТБ билан муқобил энергия борасидаги лойиҳаларни ривожлантириш бўйича музокаралар кетмоқда. Бу Ўзбекистон учун муҳим йўналиш. Шунингдек, мамлакатнинг ривожланишида муҳим ҳисобланувчи микроиқтисодиётни ўстириш ҳамда Осиё тараққиёт банки лойиҳаларида иштирок этиш учун кўплаб режаларни мақсад қилиб қўйганмиз. Шундай экан, ҳали олдинда амалга оширишимиз лозим бўлган ишлар жуда кўп!

    «Дарё»: Яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан «Ипак йўли» АИТБнинг мижозлари ва ҳамкорларига қандай тилакларни йўллайсиз?

    Хьюго Миндерхауд: Бу улкан байрам! Шу сабабли мен ҳамкорларимизга, банк мижозларига ва Ўзбекистоннинг барча аҳолисига биринчи навбатда — соғлик, омад ва фаровон ҳаёт тилаб қоламан! Тез кунларда янги йил кириб келади, шу сабабли (ўзбек тилида) «Янги йилингиз билан!».

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    07.12.2017, 21:23   Изоҳ (0)   23220
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Илм-фансиз, маърифатсиз давлатнинг келажаги йўқ

    07.12.2017, 20:57

    2018 йилнинг кейинроқ эълон қилинадиган номи, Ўзбекистондаги «ижобий ўзгаришлар»ни кўрган HRW, курси 15 000 доллардан ошган биткоин ва куннинг бошқа муҳим хабарлар...

    07.12.2017, 19:42

    Қозоғистон авиакомпанияси Бухоро ва Самарқандга янги маршрутларни йўлга қўяди

    07.12.2017, 19:16

    Чиноз туманида халқаро логистика маркази ташкил этилади

    07.12.2017, 19:01

    Шавкат Мирзиёев: Қийноқларга йўл қўймаслик учун ҳибсхоналар видеокузатув воситалари билан жиҳозланади

    07.12.2017, 18:51

    2018 йилдан бошлаб Ўзбекистондан чиқишда 2000 долларгача бўлган нақд валюта учун ёзма декларация талаб қилинмайди

    07.12.2017, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистондаги тиқилинчда 11 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 5 июн, 12:32

    Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси вақтинча бепул бўлади 

    Ўзбекистон | 5 июн, 12:25

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.