Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси Ўзбекистонга маршрутлар сонини кўпайтиради, деб хабар беради «Kommersant.uz».
«Олмаота — Тошкент», «Остона —Тошкент» каби ҳозирда мавжуд бўлган маршрутлардан ташқари «Самарқанд — Олмаота», «Бухоро — Олмаота», «Бухоро — Остона» каби янги маршрутлар йўлга қўйилади.
Шунингдек, Фарғона водийси бўйлаб маршрут йўлга қўйилиши ҳам режалаштирилмоқда.
«Бу Наманган, Андижон ёки Фарғона бўлиши мумкин. Биз инфратузилма, аэропорт ва сервис ривожланиши даражасига қараб бир шаҳарни танлаймиз», — дейди компания вакили Евгений Крутов.
Изоҳ (0)