Christie’s кимошди савдосида рекорд даражадаги 450 миллион долларга сотилган Леонардо да Винчининг «Дунё халоскори» картинасини Саудия шаҳзодаси Бадир бин Абдулла бин Муҳаммад бин Фарҳон ал-Сауд сотиб олган. Бу ҳақда шаҳзоданинг аукцион уйи билан ёзишмасига таяниб, The New York Times хабар берди, деб ёзади Meduza.
Нашр қайд этишича, қироллик оиласи аъзосининг исм-шарифи шунчалик нотаниш бўлганки, Christie’s вакиллари 100 миллион долларлик депозитдан кейин шаҳзодадан пулни қаердан олганига аниқлик киритишини сўраган. У кўчмас мулк билан боғлиқ ишидан даромад олганини айтган.
Шу билан бирга ал-Саудни рекорд даражадаги харид арафасида коррупцияга қарши кураш кучайтирилганини эълон қилган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг дўсти ва тарафдори деб айтишмоқда.
Абу-Дабида очилган Лувр музейи энди «Дунё халоскори» у ерда кўргазмага қўйилишини маълум қилишди.
Изоҳ (0)