Киев назоратидаги Донецк вилоятидаги Кураховская конида 200 дан ортиқ кончи электр энергияси узиб қўйилгани сабабли ер остида қолди. Бу ҳақда Украина кончилар мустақил касаба уюшмаси раиси Михаил Волинец маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«6 декабрь, чоршанба куни туман электр тармоқлари ташкилоти ‘Кураховская’ конида электр энергиясини ўчириб қўйди. Ер остида 220 киши қолди, улар захира чиқиш йўллари орқали юзага чиқишга уринмоқда. Бунинг учун 4 километр йўл босишларига тўғри келади», — деди Волинец.
Украина кончилар касаба уюшмаси конда электр таъминоти тикланиши учун зарур чоралар кўраётгани билдирилди.
Изоҳ (0)