• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишга қарор қилди. Фаластинликлар бунга жавобан унинг суратларини ёқмоқда

    АҚШ президенти Дональд Трамп 6 декабрь куни Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олинишини эълон қилади. Бу — АҚШ кейинги бир неча йил ичида ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиришини англатади; шу вақтгача АҚШнинг ҳеч бир президенти бунга журъат этган эмас. Трампнинг бу қарори дунё бўйлаб кўплаб норозиликларга сабаб бўлди — масалан, Фаластин ҳудудида аллақачон АҚШ президенти суратларини ёқишмоқда, ҲАМАС эса 9 декабрни «ғазаб куни»га айлантиришга ваъда берди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Жаҳон ҳамжамияти Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олмайди. 1967 йили, Олти кунлик уруш якунларига кўра, Исроил Шарқий Қуддусни эгаллаб олган — фаластинликлар бу ҳудудни ўз давлатининг пойтахти деб ҳисоблайди. БМТ, жаҳоннинг барча қудратли давлатлари каби, Шарқий Қуддусни босиб олинган ҳудуд, деб ҳисоблайди. Исроил эса Қуддус бутунлигича исроилликлар давлати таркибига киришини даъво қилиб, уни ўз пойтахти деб атайди. Амалда Қуддус ҳақиқатан ҳам бир неча ўн йиллардан бери Исроил назоратида. БМТ Хавфсизлик кенгаши, БМТ Бош ассамблеяси ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар Исроилдан оккупацияни тўхтатишни неча бор талаб қилганига қарамай, бу талаб қондирилмаган.

    Ҳеч бир давлат Қуддусга ўз элчихонасини жойлаштирмайди. Шаҳарнинг мақоми ноаниқлиги сабаб, Исроилнинг аксарият халқаро ҳамкорлари ўз элчихоналарини Тель-Авивда очади — унинг Исроилга тегишли экани борасида ҳеч кимда шубҳа йўқ. Қуддусда бир неча дипломатик ваколатхоналар, хусусан, АҚШнинг вакилликлари ҳам бор, бироқ буларнинг бари ё консуллик, ёки бўлмаса Қуддус ва Фаластин мухторияти учун мўлжалланган миссиялардир. АҚШнинг Қуддусда тўлақонли элчихона очиш борасидаги қарори беқиёс — чунки бу вақтгача элчихоналар фақат Қуддусдан бошқа шаҳарга кўчириларди, аксинча эмас. Масалан, 2006 йили Коста-Рика элчихонаси Тель-Авивга кўчирилган.

    АҚШ — Исроилнинг кўп йиллик ҳамкори. 1960 йиллардаёқ, хусусан, Олти кунлик уруш вақтида АҚШни Исроил тарафида туриб ҳарбий ҳаракатлар олиб боришда айблашган; АҚШнинг ҳар икки асосий партияси Исроилни қўллаб-қувватлайди, Вашингтонда эса Исроил манфаатлари ҳимояси йўлида ишлайдиган кўплаб лоббистларни учратиш мумкин. Демократик партия нисбатан мў’тадил нуқтаи назарни танлаган: у фаластинликларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ўз давлатини қуриш ҳуқуқини тан олади, республикачилар эса Исроил бирор-бир ҳудудни босиб олгани ҳақидаги қарашларни тўлиқ рад этиб, фаластинликлар билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслик керак, деб ҳисоблайди.

    Демократлар ҳукмронлигида ҳам, республикачилар ҳокимият тепасида бўлган вақтда ҳам АҚШ БМТ томонидан Исроилнинг у ёки бу ҳаракатларини қораловчи резолюцияларига вето қўйган. Исроилни очиқ-ойдин қўллаб-қувватлашига қарамай, АҚШ минтақадаги манфаатлар мувозанатини сақлашга ва ўз ҳаракатлари билан вазиятни мураккаблаштирмасликка ҳаракат қилиб келарди. Трампнинг қарори эса АҚШнинг кўп йиллик дипломатик амалиётларига бутунлай зид.

    Фаластинликлар уруш билан таҳдид қилмоқда. Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи раҳбарияти АҚШнинг жорий қарори муносабати билан 9 декабрь, жумага «ғазаб куни» белгиланганини эълон қилди. Гуруҳ баёнотида қайд этилишича, жума намозидан сўнг Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги фаластинликлар имкони бор ҳар йўл билан Исроилга нисбатан ўз муносабатини билдирмоғи даркор. Фаластин мухториятининг Буюк Британиядаги элчиси Манул Хасасианнинг таъкидлашича, Трампнинг бу қарори — «диний зиёратгоҳлар Исроил ҳукмронлиги остида қолишидан норози 1,5 миллиард мусулмон ва юз миллионлаб насронийларга қарши уруш эълон қилишдир».

    Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Трампнинг сўзларига эътироз билдириб, Қуддуснинг мақоми юзасидан АҚШ президенти билан гаплашишга ваъда берди. Эрон ҳам протест билан чиқиб, «бу ҳолатни шунчаки эътиборсиз қолдирмаслиги»ни билдирди; норозилик билдирганлар орасида Туркия ва бошқа давлатлар ҳам бор.

    Трамп Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олмоқчи экани 5 декабрь куни маълум бўлган эди. Кўп ўтмай Исроилнинг кўплаб шаҳарлари ва Ғазо секторида норозилик намойишлари бошланди, унда фаластинликлар АҚШ ва Исроил байроқлари, Трампнинг портретларини оловга ташлади.

    06.12.2017, 21:16   Изоҳ (0)   19031
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Донбассда 200 дан ортиқ кончи электр энергияси узиб қўйилгани сабабли ер остида қолиб кетди

    06.12.2017, 20:55

    Путин 2018 йилги Россия президенти сайловида қатнашишини эълон қилди

    06.12.2017, 19:44

    ОАВ: араб коалицияси Яман пойтахти жанубига авиазарба берди

    06.12.2017, 18:53

    Оқ Уй Blackwater асосчисининг МРБ учун жосуслар ёллаш таклифини маъқулламади

    06.12.2017, 18:25

    Буюк Британия активларининг қиймати 13 триллион доллардан ошди

    06.12.2017, 18:07

    Бангладеш 100 мингга яқин рохинжа қочқинини кимсасиз оролда жойлаштиришни режалаштирмоқда

    06.12.2017, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.