Россияда криптовалюта яратиш техник жиҳатдан амалга оширса бўладиган иш. Бироқ «рақамли рубль»нинг маънога эга бўлиши учун зарур бўлган янги инструментларни давлат тартибга солиши керак. Бу ҳақда «Русфонд» биринчи хайрия ижтимоий-инвестицион форумда бозор экспертлари маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
2016 йилнинг охирида Qiwi компанияси ўзининг криптовалютаси учун «битрубль» товар белгисини рўйхатдан ўтказди ва кейинчалик уни ишга тушириш учун жорий йилда рухсат олишни кўзлаётганини маълум қилди.
Qiwi’нинг криптотехнология бўйича директори Алексей Архиповнинг айтишича, техник жиҳатдан битрублни яратиш мумкин, бироқ амалий жиҳатдан бу маънога эга эмас. Унинг қўшимча қилишича, валютани рақамлаштириш, криптовалюта ғояси ҳали ҳам жуда ҳаётчан ҳисобланади.
«Финтех» ассоциациясининг ижрочи директори Борис Кимнинг фикрича, тартибга солувчилар криптовалютани нақдсиз пулга тенглаштиради. Унинг айтишича, криптовалютани нақдсиз эмас, балки нақд пулга таққослаш керак. Унинг сўзларига кўра, криптовалютани тартибга солиш ҳам муҳим саналади. Мазкур янги ҳодиса йирик қамровга эга бўлмасдан аввал тартибга солиниши керак.
Изоҳ (0)