Испания олий суди судьяси Пабло Льярена Каталония собиқ етакчиси Карлес Пучдемон ва минтақа ҳукуматининг 4 нафар маслаҳатчисини ҳибсга олишга учун берилган Европа ордерларини қайтариб олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Гап 1 октябрда мустақиллик тўғрисида референдум ўтказишга уринишлари Испания расмийларининг жиддий қаршилигига учрагандан сўнг Бельгияга йўл олган Каталония раҳбариятининг собиқ вакиллари ҳақида кетмоқда.
Пучдемон ва унинг сафдошлари ноябрда Бельгия полициясига ўзлари таслим бўлган, бироқ кейинчалик шартли равишда озод қилинганди.
Испания судьясининг қарори Бельгия расмийларига етказилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)