Журналистлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг аккаунтини 11 дақиқага ўчириб қўйган Twitter собиқ ходимини қидириб топишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бунинг учун жавобгарликни келиб чиқиши турк бўлган Германия фуқароси Бахтиёр Дуйсак ўз зиммасига олди. У Twitter компаниясида Pro Unlimited фирмаси пудратчиси сифатида ишлаётганди.
Маълум бўлишича, Дуйсак Twitter’даги сўнгги иш куни кимдир АҚШ президенти аккаунтидан шикоят қилганини пайқаб қолади. Шундан сўнг аккаунтни блокировка қилиб, ноутбукни ёпади ва компания биносини тарк этади.
«Аккаунт чиндан ҳам блокировка бўлишига, тўғриси, ишонмагандим. Ҳамма адашади, мен ҳам хато қилдим», — дея изоҳ берди Дуйсак.
Ҳозирда у Германияга қайтгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)