Вашингтон университети тадқиқотларига кўра, махсус тайёргарликка эга бўлмаган ҳар қандай киши смартфонлар учун таргетланган реклама орқали сизнинг жойлашган жойингизни юқори аниқлик билан кузатиши мумкин, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Тахминан 1000 долларга реклама пакетини сотиб олиш ва уни фойдаланувчининг муайян қурилмасига «боғлаш» орқали, ёвуз ниятли доим сизнинг қаерларда юрганингиздан хабардор бўлиб туради.
Пакетни сотиб олган ёвуз ниятли, шунингдек, «қурбон» қандай дастурлардан фойдаланаётганини кўра олади, шу тариқа одамнинг қизиқишлари, унинг танишувлари, қайси динга эътиқод қилиши, саломатлиги, сиёсий қарашлари ҳақида билиб олиши ва бошқа шахсий маълумотларни қўлга киритиши мумкин.
Билиш керак бўлган ягона нарса — «қурбон» смартфонининг мобил реклама идентификатори (MAID). Ушбу уникал идентификаторлар маркетологларга одамнинг қизиқишлари ва яшаш жойини ҳисобга оладиган таргетланган рекламани кўрсатишда ёрдам беради. MAID’ни билиш қийин эмас — у смартфон тизимида очиқ сақланади. Шундан сўнг реклама сервиси орқали одамнинг жойлашган жойини 8 метргача аниқликда билиб олиш мумкин.
Изоҳ (0)