Россиялик қўшиқчи Алла Пугачёва нима сабабдан шошилинч тарзда қизиқчи Максим Галкин билан никоҳдан ўтгани маълум бўлди, деб ёзади 7MedNews.
Ўтган ҳафта Рус православ черкови архиерейлари йиғилиши бўлиб ўтди, унда черков қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Энди никоҳдан ўтмоқчи бўлганларнинг бирортаси уч марта ажрашиб улгурган бўлса, уларнинг никоҳ маросимини ўтказишига рухсат берилмайди.
Пугачёва эса беш марта ажрашган. Аллага кимдир бўлажак ўзгаришлар ҳақида олдиндан хабар бериб, шошилишни айтганлиги тахмин қилинмоқда, дейилади хабарда.
Муқаддам 68 ёшли Алла Пугачёва 41 ёшли Максим Галкин билан черковда диний никоҳдан ўтди. Бунга қадар улар олти йил давомида расмий никоҳда яшаб келган эди.
Мухлислар 68 ёшли хонанда оғир хасталиги туфайли ўлими олдидан никоҳдан ўтганини тахмин қилган эди. Аммо Пугачёва бу гапларни тасдиқламади. У мазкур маросим фарзандлари ва эри учун эканлигини таъкидлаш билан чекланди.
Изоҳ (0)