БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси раиси Мирослав Лайчак АҚШ глобал миграция келишувида иштирок этмаслигидан афсусдалигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам АҚШнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси АҚШ ушбу келишувни тайёрлаш жараёнида ва келишувнинг ўзида иштирок этишдан бош тортишини билдирган эди. Шу муносабат билан Бош Ассамблея раисининг матбуот котиби Бренден Варма баёнот берди.
«АҚШнинг бу жараёндаги иштироки ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди, негаки у тарихан муҳожирларни бағрикенглик билан кутиб олар эди. Шу тариқа, АҚШда бу жараён ижобий натижа келтиришини таъминлайдиган тажриба бор эди», — деди у.
Шунингдек, Варма Мирослав Лайчак Вашингтоннинг бу қароридан афсусдалигини билдирди.
Изоҳ (0)