Исроил Сурия пойтахти чеккасидаги Ал-Кисва тумани ҳудудида жойлашган ҳарбий объектга «ер-ер» туркумидаги бир неча ракета йўллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ракеталардан бири объектга бориб етган ва унга зарар етказган. Сурия ҳаво ҳужумидан ҳимоя кучлари эса жавоб ўти билан икки нишонни йўқ қилган.
Суриянинг Алиҳбариа телестанцияси Исроилнинг бу янги ҳужумини «ошкора тажовуз» деб атади.
Изоҳ (0)