Франциялик режиссёр Ален Жессюа Эвре шаҳридаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Франциянинг Le Figaro газетаси маълум қилди.
Кинематографист 85 ёшда эди. Ўлими олдидан у бир ой давомида икки томонлама пневмониядан азият чекиб, интенсив терапия бўлимида даволанган эди.
Жессюа 1932 йили Парижда туғилган. У таниқли актёр Ален Делон иштирокидаги «Шок билан даволаш» ва «Армагеддон», шунингдек, Жерар Депардье бош ролни ижро этган «Итлар» фильмининг муаллифи ҳисобланади.
Охирги фильмини режиссёр 1997 йили олган эди.
Изоҳ (0)