Режиссёр Дурдона Тўлаганованинг «Ўғри» фильми ноябрь ойининг тўртинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги кино саройи томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Ноябрь ойининг тўртинчи ҳафтаси кинорейтингида «Ўғри» фильмидан кейинги ўринларни Отабек Мирзахоловнинг «Лаббай раис», Мирмақсуд Охуновнинг «Ада эмас, дада», Сирож Абдуллаевнинг «Дайди», Имтияз Алининг «Муҳаббат ёш танламас» фильмлари банд этган.
Шунингдек, ҳозирда Алишер Навоий номли кино саройида «Кулба», «Севгимиз учун», «Армон», «Ота уйи» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
20 ноябрь — 27 ноябрь оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Ўғри» (мелодрама)Режиссёр — Дурдона Тўлаганова
2-ўрин. «Лаббай раис» (комедия)
Режиссёр — Отабек Мирзахолов
3-ўрин. «Ада эмас, дада» (комедия)
Режиссёр — Мирмақсуд Охунов
4-ўрин. «Дайди» (жангари)
Режиссёр — Сирож Абдуллаев
5-ўрин. «Муҳаббат ёш танламас» (комедия)
Режиссёр — Имтияз Али
Изоҳ (0)