• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент қурилиш соҳасидаги камчиликларни ва сусткашликларни таъкидлаб ўтди

    2017 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари юзасидан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: «Olx.uz»

    Фото: «Olx.uz»

    Йиғилишда аҳолига арзон ва қулай уй-жойлар барпо этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимининг фаолияти танқид қилинди ва ислоҳотларни амалга ошириш суст олиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди.

    Соҳага доир норматив ҳужжатлар, жумладан, шаҳарсозлик қоидалари ва қурилиш меъёрларининг аксарият қисми эскирган, собиқ тузум давридан қолиб кетган, деди давлат раҳбари. Ушбу меъёрларни замонавий талабларга мослаштириш бўйича кўплаб топшириқ берилган бўлса-да, бу йўналишда натижага эришилмаган.

    Жаҳон банки эълон қилган рейтингда Ўзбекистон ер ажратиш ва қурилишга рухсат олиш позицияси бўйича 135-ўринда бўлиб, бу ишларга ўртача 246 кун вақт кетиши ҳам қурилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш зарурлигига яна бир яққол далилдир.

    Шу билан бирга, шаҳарларнинг бош режалари, қишлоқларда архитектура-режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш талабга мутлақо жавоб бермайди. Хусусан, 2011-2018 йилларда шаҳарсозлик ҳужжатларини янгилаш бўйича дастур атиги 30-40 фоиз бажарилган ёки жами 1 минг 200 шаҳар ва шаҳарчадан фақат 207 тасининг (17 фоизи) бош режаси мавжуд.

    Бунинг оқибатида шаҳарлар ва туманларда ўзбошимчалик билан ва чала лойиҳалар асосида қуриш ҳолатлари давом этмоқда. Бу эса мазкур аҳоли пунктлари қиёфаси жиддий бузилишига олиб келмоқда, деб таъкидлади Президент.

    Шунингдек, йиғилишда давлат раҳбари томонидан лойиҳа институтлари фаолияти яхши йўлга қўйилмагани, бу борада илғор чет эл тажрибаси жорий этилмаётгани танқид қилинди. Жумладан, қурилиш лойиҳалари сифати паст, нархи эса асоссиз равишда юқорилигича қолмоқда. Ўз навбатида, бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда экологик жиҳатдан хавфсизлик ва энергиятежамкорликни таъминлаш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган. Бунинг оқибатида аксарият қурилаётган бино-иншоотлар бир қолипда ва кўримсиз бўлиб, аҳоли пунктлари қиёфасини ўзгартиришга хизмат қилмаяпти.

    Йиғилишда қурилиш ва лойиҳалаш бўйича кадрлар тайёрлаш сифати ҳам талабга жавоб бермаслиги қайд этилди. Хусусан, тизимдаги 500 га яқин вакант ўринлар, жумладан, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимларидаги 110 ва лойиҳа ташкилотларидаги 200 га яқин вакант штатларни тўлдиришни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Шунингдек, ҳар томонлама салоҳиятга эга бўлган профессионал қурилиш-пудрат ташкилотлари шаклланмагани, улардаги мавжуд моддий-техник база, молиявий манбалар тобора ортиб бораётган қурилиш ишлари ҳажмини тўлиқ қоплашга қодир эмаслиги алоҳида қайд этилди.

    Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда шаҳарсозлик ва қурилиш қоидаларини янгилаш ва ихчамлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш, шунингдек, аҳоли пунктлари бош режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш бўйича янги уч йиллик дастурни ҳукуматга тасдиқлаш учун киритиш топширилди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ер ажратиш, қурилишни лойиҳалаштириш ва фойдаланишга топшириш бўйича амалдаги қоидаларни қисқартириш ва очиқ-ойдин бўлишини таъминлаш юзасидан ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилди.

    Қурилиш-пудрат ташкилотларини ривожлантириш, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш ҳамда бош лойиҳа институтлари таркибий тузилмаси ва кадрлар салоҳиятини қайта кўриб чиққан ҳолда, замонавий архитектура талаблари асосида ҳар қандай турдаги лойиҳа ишларини амалга ошира оладиган ташкилотларга айлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

    Йиғилишда шаҳарлардаги кўп қаватли арзон уйлар ва қишлоқ жойлардаги намунали уйларни сифатли қуриш ва муддатида топшириш, одамларнинг бу уйларга кўчиб киришини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш вазифаси юклатилди.

    Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов, «Қишлоқ қурилиш инвест» ва «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари раҳбарлари Қ.Ҳошимбеков ва З.Нарзуллаев вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда ушбу уйларнинг кўрсатилган муддатда топширилиши учун шахсан жавоб бериши белгилаб қўйилди.

    Йиғилишда қурилиш материаллари, жумладан, цемент, пишган ғишт, қурилиш ойнаси, чақиқ тош ва қум каби норуда материалларнинг нархлари ошиб кетиши ва бунга асосий сабаб бўлган маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми ички талаб ва экспорт учун етарли эмаслиги натижасида олибсотарлик авжига чиққани жиддий танқид қилинди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов, «Ўзқурилишматериаллари» компанияси раиси Б.Зариповга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кескин ошириш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш нархлари ўзгариши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатиш ва шу орқали нархларнинг асоссиз равишда ошиб кетишининг олдини олиш, ички талабни тўлиқ қондириш ва экспортни таъминлаш бўйича ҳукумат қарорини тайёрлаш ва тасдиқлатиш ҳамда уни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

    Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

    01.12.2017, 10:42   Изоҳ (0)   14899
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2017 йил 19 мингдан ортиқ қишлоқ оиласи замонавий уй-жойга эга бўлади

    01.12.2017, 10:32

    Atlas Mebel мебеллар савдо мажмуасида янги йил акцияси

    01.12.2017, 10:00

    Ўзбекистонда қадоқланган сув етказиб берувчи янги Agat бренди иш бошлади

    01.12.2017, 09:00

    Хушнудбек Худайбердиев: аслида Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 172 минг сўм эмас, балки 426 минг сўм

    01.12.2017, 08:46

    Галина Мельниковага Россия президенти номидан Дўстлик ордени топширилди

    01.12.2017, 08:33

    Мусулмонлар идораси Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) таваллуд топган ой бошланганини маълум қилди

    30.11.2017, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.