General Motors авто ишлаб чиқарувчиси яқин келажакда такси хизматини кўрсатувчи янги автоном машиналар линейкасини намойиш қилди, деб хабар берди UzReport.
Тақдимот доирасида исталган одам янги карнинг имкониятини синаб кўрди. Сўнгги бир неча ойдан бери улар Сан Франциско, Феникс ва Детройт кўчаларида синовдан ўтказилди.
Ўтган йил Cruise Automation’ни 1 миллиард долларга сотиб олингани янги машиналар ишлаб чиқаришга имкон яратди.
GM авто ишлаб чиқарувчиси ва Alphabet каби технологик гигантлар рақобатбардош ўзиюрар машиналар яратишга миллиардлаб маблағ сарфлаётганига қарамай, улар ҳамон бу ишлаб чиқаришдан қандай қилиб даромад олиш хусусида бош қотирмоқда.
Изоҳ (0)