«Освенцим ҳисобчиси» сифатида машҳур бўлган СС собиқ аъзоси Оскар Грёнинг ёши анчага бориб қолганига қарамай (96 ёш), ўзи учун тўрт йиллик қамоқ кўринишида тайинланган жазони ўтайди, дея хабар бермоқда Meduza.
Оскар Грёнинг Освенцимда ҳисобчи вазифасини бажаргани маълум: у ўлдирилганларнинг пулларини тўплаб, ҳисоблаб чиққан.
2015 йилда эркак Иккинчи жаҳон уруши даврида Освенцимда асосан венгриялик яҳудийлар, жами 300 минг кишининг ўлдирилишига алоқадор деб топилди ва тўрт йиллик қамоққа маҳкум қилинди.
Грёнинг жазога ҳукм қилинганидан сўнг унинг адвокатлари судланувчи ёши туфайли жазони қамоқда ўтай олмаслигини даъво қилиб, апелляцияга берган эди.
Суд Грёнингнинг апелляция шикоятини рад этди ва у жазони ўташга қодир деб топди. Шу билан бирга, суд қамоқхонада 96 ёшли маҳбуснинг барча ўзига хос эҳтиёжлари ҳисобга олинишига ваъда берди.
Изоҳ (0)