АҚШ президенти Дональд Трамп 29 ноябрь куни Британиянинг Britain First миллатчи ташкилоти фаоли Жейда Франзен томонидан эълон қилинган видеоларни ўз саҳифасида ретвит қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
АҚШ раҳбари ўз саҳифасида чоп этган ҳар уч ёзувда мусулмонларга нисбат берилган роликлар бор. Уларнинг бирида ёш йигит ҳасса таянган ўсмирни калтаклаётгани, яна бирида соқолли кекса инсон Биби Марям ҳайкалини синдираётгани, учинчисида эса ўсмирлар гуруҳи бир эркакка ҳужум қилгани акс этган.
https://twitter.com/JaydaBF/status/935842051991711745
Жейда Франзенга кўра, ушбу видеода акс этган тажовузкорларнинг бари мусулмонлардир. Трамп ўз ретвитларига ҳеч қандай изоҳ бермади.
АҚШ ва Британиянинг кўплаб нашрлари президентнинг аксилисломий ретвитларига эътибор қаратди.
Изоҳ (0)