Россия Федерал қўриқлаш хизматининг собиқ раҳбари Евгений Муровнинг рафиқаси — Людмила Мурова бир қатор йирик ташкилотларнинг эгасига айланиб, Forbes рўйхатидан жой олди, деб хабар берди «MK.ru».
У эгалик қилаётган компаниялар ҳибсга олинган бизнесмен Дмитрий Михалченкога тегишли бўлган.
Forbes маълумотларига кўра, нафақахўр Мурова Россиядаги энг йирик тиббиёт компаниялардан бири — «Ягона тиббиёт маркази»нинг улушига эгалик қилмоқда.
Шунингдек, Муровага ҳозирда Михалченконинг «Овсяное» ер-мулкининг ярми тегишли (қолган ярмига унинг рафиқасини КГБдаги ҳамкасби Николай Негодов эгалик қилмоқда). Бундан ташқари, Мурованинг активлари қаторида Петербургдаги Бронка портини қурган «Мулкни бошқариш ‘Измерон’ заводи» МЧЖнинг катта қисми (устав капитали — 11 миллиард рубль) ҳам мавжуд.
Нафақахўр буларнинг барчасига қай йўсинда эга чиққани ҳозирча номаълум; уларни 22 ёшли набираси бошқаради, ўғли Андрей Муров эса ўз вақтида Пулково аэропортини бошқарганига қарамай, ўтган йилда 68 миллион рубль даромадини декларациядан ўтказган. Мурова ўз ўғлига 2010 йилда бир миллиарддан қимматроқ турувчи кошонани совға қилган, унинг ўзи эса Москва ва Петербургдаги бир қатор элита квартираларга эгалик қилади.
Шу билан бирга Мурова Россия кёрлинг федерацияси васийлик кенгашига ҳам раҳбарлик қилади.
Изоҳ (0)