Бали оролидаги халқаро аэропорт Агунг вулқони отилишидан кул булути ҳосил бўлиши билан боғлиқ танаффусдан сўнг рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Аэропортга келувчи ва ундан учиб кетадиган барча рейслар бажарилмоқда», — дейилади Индонезия аэропортлари давлат компанияси баёнотида.
Бали аэропорти вакили вулқон кули булути кўчгани сабабли аэропорт ҳаво ҳудуди рейслар амалга ошириш учун яроқли ҳолатга келганини билдирди.
Олдинроқ 27 ноябрь, душанба куни ёпилган ҳаво қўналғаси фақат 30 ноябрь, пайшанба кунига келиб фаолиятини тиклаши тахмин қилинганди.
Изоҳ (0)