Қачонлардир тахтга етакчи даъвогар деб ҳисобланилган саудиялик шаҳзода Митеб бин Абдулла ҳукумат билан «мақбул битим»га эришиб, унга мувофиқ 1 миллиард доллардан ортиқ пул тўлаганидан сўнг ҳибсдан озод этилди, деб ёзади «Life.ru».
Сара миллий гвардия раҳбари бўлган Митеб ҳибсга олинган ўнлаб қироллик оиласи аъзолари, вазирлар ҳамда собиқ ва жорий амалдорлар орасида эди.
«Маблағ суммаси ошкор этилмади, аммо у бир миллиард доллардан зиёд деб ҳисобланилмоқда», — деди мансабдорлардан бири.
Reuters тахмин қилишича, коррупциявий ишларга аралашганликда гумон қилинаётган камида яна уч киши ҳам озод этилади. Уларнинг шахси маълум қилинганича йўқ.
Изоҳ (0)