АҚШ президенти Дональд Трамп ва Жанубий Корея етакчиси Мун Чжэ Ин телефон орқали мулоқотда КХДР қитъалараро баллистик синовига жавоб чораларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди «Газета.ru».
«Икки етакчи ҳам КХДР нафақат АҚШ ва Жанубий Корея, балки бутун дунёга туғдираётган жиддий хавфни таъкидлади», — дейилади хабарда.
АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ракета учирилиши муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилиши чақирилишини сўради.
Йиғилиш 29 ноябрь, чоршанба куни Нью-Йорк вақти билан 16:30 да бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)