Индонезия расмийлари Бали оролида Агунг вулқони отилиши туфайли бу ердаги халқаро аэропорт фаолиятини яна бир суткага тўхтатди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Аэропорт вакилининг сўзларига қараганда, 28 ноябрь куни 400 та рейс бекор қилинди, 59 500 киши парвозлар қайталанишини кутмоқда. «Интерфакс» агентлигига кўра, уларнинг бир кеча меҳмонхонада тунашини маҳаллий маъмурият қоплайди.
Муқаддам Бали оролида жойлашган Агунг вулқони отилиши оқибатида бу ердаги халқаро аэропорт ёпилган, бунинг оқибатида 60 мингга яқин турист уйларига қайтолмай қолиб кетган эди.
Бундан ташқари, Индонезия ҳукумати Агунг вулқони учун хавфнинг энг юқори даражасини белгилаган эди. Ниҳоят, вулқон отилиши оқибатида сайёҳлар Балига чипта харид қилишни тўхтатгани хабар қилинди.
Изоҳ (0)