Рамзан Қодиров мухолифатчи сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши ҳақидаги иш бўйича суд қароридан норози эканлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Менинг тушунчаларим бўйича, менинг маълумотларимга кўра, улар айбдор эмас. Бу шуни англатадики, мен ҳалигача бу нотўғри деб ҳисоблайман. Кимгадир бу керак эди, унинг қандайдир гуноҳи бор эди, Немцовни ўлдиришди — яна ҳаммасини Қодировга тўнкашди. Ҳамма Қодиров Немцовни ўлдирдига чиқариб юборди. Немцов — шахсан мен учун ва бизнинг жамоамиз учун мақбул одам эди», — деди у теледастурлардан бирида.
У шунингдек, «бу кимга керак бўлганлигини» билмаслигини айтди.
«Кимгадир ишни ёпиш керак эди, кимдир иштирокчиларни топганини айтиши керак эди — бизда хато қарорлар ана шундай бўлади. Мен ўйлайманки, тарихнинг ўзи баҳо бериб, барчасини ўз ўрнига қўяди», — дея хулоса қилди у.
Изоҳ (0)