«Коинот гўзали» номига Жанубий Африка Республикаси вакиласи, 22 ёшли Деми-Ли Нель-Питерс сазовор бўлди, деб ёзади «ТАСС».
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган гўзаллик танлови финалида Нель-Питерс бошловчининг саволига жавоб берар экан, «Коинот гўзали» учун энг муҳим сифат — ўзига ишонч эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, ушбу унвон соҳибаси «ўз қўрқувларини енгиб», буни амалга оширишда бошқа аёлларга ҳам ёрдам бера олиши керак. Қиз ушбу мезонга жавоб беришига ишонч билдирди.
«Коинот гўзали» танлови 1952 йилдан буён ўтказиб келинади. Танлов ғолибаси қимматбаҳо тож, Нью-Йоркда бир йил давомида бепул яшаш ва реклама шартномасини қўлга киритади. Реклама шартномаси доирасида у дунё бўйлаб сафар қилади ва турли хайрия тадбирларида қатнашади.
Изоҳ (0)