Индонезия ҳукумати отилиб чиқувчи Агунг вулқонига энг юқори хавфлилик мақомини берди, деб хабар беради «Газета.ru».
Вулқон хавфлилик бўйича тўртинчи даражага етган. Ҳукумат вулқонга 10 километр яқин масофада яшовчи аҳолини ҳудудни тарк этишга чақирди.
Вулқон Бали оролининг юқори нуқтаси бўлиб, у маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида муқаддас тоғ ҳисобланади. Унинг баландлиги 3142 метр, диаметри эса 520 метрга 375 метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)