Қирғизистоннинг Норин вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида тўрт киши, шу жумладан, бир чақалоқ ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» республика фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
Фожиа Қирғизистон пойтахтини Хитой билан бирлаштирувчи Бишкек—Торугарт автотрассасининг 180-километрида содир бўлган. Қўчқор туманида Куваки довонида Toyota Carina ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси кўприкдан тоғ дарёсига қулаган.
Автомобиль ичида бўлган тўрт кишилик оила, шу жумладан, 2017 йилда туғилган чақалоқ воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)