FFF Drifting Department пойга гуруҳи Ferrari 599 GTB Fiorano’дан дрифт учун пойга автомобилини яратди. Суперкар двигатели 930 от кучига эга (максимал айланишлар моменти 1160 Нм). Бу ҳақда Top Gear нашрига таяниб, «Мотор» хабар берди.
Formula Drift чемпионатида италиялик пойгачи Федерико Скериффо бошқарадиган пойга суперкари ҳам серияли автомобилдаги каби двигатель — 6 литрли V12 агрегати билан жиҳозланган. Мотор одатий купега 630 от кучини тақдим этади, бироқ дрифт учун унинг унумдорлиги 300 кучга оширилган.
Автомобилга иккита Rotrех турбинаси, олти поғонали механик узатмалар қутиси, Ohlins пойга подвескаси, 20 дюймли ОZ ғилдирак дискалари ўрнатилган.
Изоҳ (0)