Бельгиянинг Гент шаҳрида Volvo XC40 ихчам кроссовери ишлаб чиқарила бошлади, деб хабар беради Motor.
Автомобиллар 2018 йилнинг бошида етказиб берила бошлайди. Компаниянинг автомобиль йиғиш цехи майдони янги модель автомобилини ишлаб чиқариш учун 8 минг квадрат метрга кенгайтирилди ва 363 та янги робот ўрнатилди.
Бельгиядаги завод 1965 йилдан бошлаб Volvo автомобилларини ишлаб чиқаради. Бу ерда илк авлод XC60 кроссоверлари, V40 ва V40 Cross Country хэтчбеклари , шунингдек S60 седани ва V60 автомобиллари ҳам йиғилган.
Изоҳ (0)