Индонезия расмийлари Агунг вулқони отилиши сабабли ҳосил бўлган кул булути туфайли Бали оролидаги халқаро аэропортни ёпди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аэропорт 18 соат давомида ишламаслиги билдирилмоқда. Олдинроқ вулқоннинг ҳафта мобайнидаги иккинчи отилишидан сўнг Ломбок ороли аэропорти ёпилганди.
Агунгнинг биринчи отилиши 21 ноябрда рўй берди ва вулқон тутуни унинг тубидан 700 метр баландликка кўтарилди. 26 ноябрь, якшанба куни эса вулқоннинг иккинчи отилиши бошланди, бу гал тутун 4 минг метр баландликка чиқди. Шу боис ҳаво транспорти учун хавфнинг энг юқори — қизил даражаси эълон қилинди.
Маълумот учун, Агунг вулқони фаоллиги сентябрь ойида бошланди. Бали оролида фавқулодда ҳолат жорий этилиб, 144 минг киши эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)