«Ўсиш партияси» сиёсий кенгаши партия съездига бизнес-омбудсман Борис Титовни 2018 йилги сайловларда Россия президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Титов номзоди ҳақидаги қарор партия сиёсий кенгашининг 25 ноябрь, шанба куни Абрау-Дюрсода бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди.
Номзод илгари суриладиган съезд декабрда бўлиб ўтади. Аниқ сана сайлов кампанияси бошланиши эълон қилинганидан сўнг белгиланади.
Изоҳ (0)