Россия президенти Владимир Путиннинг Суриядаги вазиятни изга солиш бўйича марафони давом этади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Президент Путин тиғиз дипломатик марафонни амалга оширди. Мазкур марафон у ёки бу йўсинда албатта давом этади», — деди Песков.
Кремль матбуот котиби 22 ноябрда Сочида бўлиб ўтган Путиннинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Эрон етакчиси Ҳасан Руҳоний билан учрашувига шундай изоҳ берди.
Бундан икки кун аввал — 20 ноябрда Путин Сочида Сурия президенти Башар Асадни қабул қилганди.
Изоҳ (0)