АҚШнинг Нью-Жерси штатида ўзини Чарли К. деб таништирган сирли «санта» Toys R Us ўйинчоқлар дўконида буюртма қилиб қўйилган, аммо сотиб олинмаган ўйинчоқлар учун 10 780 доллар тўлади, деб ёзади Forum Daily.
«Мен ўз вақтида менга ва оиламга ёрдам берган одамларни хурсанд қилмоқчи бўлдим», — деди у NBC телеканалига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, у дўкондаги барча одамлардан учтадан ўйинчоқ танлашни сўради ва уларни фарзандларига байрам совғаси сотиб олишга қурби етмаган оилаларга ёрдам берувчи Toys fot Tots ташкилотига хайрия қилди. Бу ўйинчоқлар учун у 2000 доллар сарфлади.
У бу ишларни «болаларнинг Янги йил орзулари»ни амалга ошириш мақсадида қилаётганини айтди.
Изоҳ (0)