Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг Россия авиацияси билан биргаликдаги авиазарбалари оқибатида мамлакатда 26 ноябрь, якшанба куни камида 57 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳарбий самолётларнинг Дайр аз-Завр вилояти шарқидаги Ал-Шафа аҳоли пунктига ҳужуми 34 киши, жумладан, 15 нафар боланинг умрига зомин бўлди.
Башар Асад кучларининг пойтахт Дамашқ яқинида исёнчилар назоратидаги ҳудудга ҳужуми оқибатида 23 киши, хусусан, 4 нафар бола ҳалок бўлди.
Маҳаллий фаолларга кўра, ҳукумат самолётлари Шарқий Гутадаги бозорга ҳам зарба берди. Мазкур ҳужумда 17 киши ўлди, 50 киши яраланди.
Изоҳ (0)