Россиянинг Томск вилоятида бир эркак хотини ва уч қизини ёқиб юборди. Бу ҳақда ҳудуд бўйича тергов қўмитаси сайтида айтилади.
26 ноябрь куни кечки пайт Шегарский туманидаги Маркелово қишлоғида истиқомат қилувчи эр-хотин ўртасида жанжал чиққан, шунда эркак аёлнинг устидан осон алангаланувчи суюқликни қуйиб юборган. Бошланган ёнғин туфайли 28 ёшли аёл ҳалок бўлган, шунингдек, 1, 5 ва 6 ёшли уч қиз ҳам ёнғин натижасида нобуд бўлган.
Гумонланувчи ва уйдаги маст меҳмон куйиш жароҳатлари билан касалхонага тушди, уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)