Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов қозоғистонлик тадбиркорларни мамлакатнинг янги лойиҳалари қурилишида иштирок этишга таклиф этди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари йиғилиши давомида Ачилбай Раматов қозоғистонлик инвесторлар ва қурилиш компанияларини Тошкент, Самарқанд ва Нурафшонда халқаро ишбилармонлик марказлари қурилишида иштирок этишга чақирди.
«Қозоғистон компанияларини кенг кўламли қурилиш лойиҳаларимизда қатнашишга таклиф этамиз. Қозоғистонда муҳташам биноларни барпо этиши мумкин бўлган йирик қурилиш компаниялари ва бизнесменлар борлигидан хабардормиз. Қурилишлар учун жойлар ажратилган ва улар шаҳар марказларида жойлашган. Остонада қандай чиройли бинолар қад ростлаганини биламиз, шу сабабли давлат раҳбари қурувчиларингизни Ўзбекистонда кўриш ниятида. Барча қурилган бинолар сизларга тегишли бўлади», — таъкидлади бош вазирнинг биринчи ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишда Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин иштирок этди.
Изоҳ (0)