Россиянинг Contact тўлов тизими мижозлар пул ўтказмаларини жўнатиши мумкин бўлган карталар рўйхатини кенгайтирди, унга Uzcard банклараро тўлов тизими карталари киритилди, деб ёзади Spot.
Компания тўлов тизимини ривожлантириш директори Сергей Нестеровнинг айтишича, Uzcard картасига пул ўтказмасини Россия ва яқин хориж мамлакатлари ҳудудида Contact тизимининг ҳар қандай пунктида, картанинг юза қисмидаги рақамини кўрсатиш орқали юбориш мумкин, бунда ҳисоб реквизитлари, карта эгасининг исм-шарифи ва бошқа қўшимча маълумотлар керак бўлмайди.
Ўтказмалар АҚШ долларида амалга оширилади ва Ўзбекистон ҳудудидаги банклардан олинади. Uzcard картасига пул ўтказмасини ўтказиш муддати эмитент банкдан келиб чиқиб, 1 дақиқадан бир неча дақиқагача бўлган вақтга тенгдир.
Изоҳ (0)