Урганч шаҳрида уй ичида қамалиб қолган уч ойлик чақалоқ қутқарувчилар томонидан қутқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 23 ноябрь куни Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Унинг сўзларига кўра, уйнинг эшиги ёпилиб қолган, уй ичида эса уч ойлик фарзанди қолиб кетган.
«Қутқарувчилар тезкорлик билан етиб келиб, уйнинг эшигини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида очди. Уй ичида қолиб кетган бола ота-онасига соғ-саломат топширилди», — дейилади ФВВ ахборотида.
Изоҳ (0)