Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Жанубий Кореянинг Jungsung Construction қурилиш компанияси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар Наманган шаҳрида компания томонидан барпо этиладиган турар-жой массивлари, меҳмонхона ва савдо объектлари лойиҳасини кўриб чиқди, қурилишига оид масалаларни муҳокама қилди.
Қурилажак бинолар шаҳарсозлик қоидалари асосида қад ростлаши ва замонавий қиёфа касб этиши таъкидланди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Jungsung Construction раҳбари Ким Санг Кю ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Изоҳ (0)