Навоий вилоятида «Халқ банки»ни тунашга уринган эркак ИИБ қўриқлов бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди. Воқеа видеосюжети «Ёшлар» телеканалининг «Давр» дастурида намойиш этилди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
10 ноябрь куни тахминан 5:45 да Навоий вилояти Учқудуқ тумани қўриқлов бошқармаси навбатчи бўлимига «Халқ банки» Зарафшон филиалига номаълум шахслар кирганлиги ҳақидаги сигнал келиб тушди.
Воқеа жойига етиб келган тезкор ходимлар кириш эшиги бузиб очилганлигини аниқлади. Ичкарига кирган ҳуқуқ-тартибот ходимлари молия муассасасини тунаш ниятида бўлган йигитни қўлга олди. Қўлга олиш чоғида йигит ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига қаршилик кўрсатишга уринди.
Ҳозирда мазкур иш бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов иши юритилмоқда.
Изоҳ (0)