Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига 19 ноябрь куни соат 12:35 ларда M-39 «Тошкент — Термиз» автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, деб ёзади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайти.
Бошқарма қутқарувчилари воқеа жойига етиб борганда Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк автомашинаси ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, юк автомобили ҳайдовчиси машина салонида сиқилиб қолгани маълум бўлди.
Қутқарувчиларнинг аниқ ва тезкор ҳаракатлари натижасида юк автомашинаси салонида қисилиб қолган ҳайдовчи махсус қутқарув воситалари ёрдамида автомашина салонидан чиқариб олинди ва туман марказий клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Изоҳ (0)